Брозович "Ал Насср"га ўтмоқчи эмас, у "Барселона"да ўйнамоқчи

Aziz Tukhtamuradov
29 июн 2023
"Барселона"да Марцело Брозовични ўз сафига қўшиб олиш имкониятлари пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, "Ал Насср" ва футболчи ўртасидаги музокараларда муаммо пайдо бўлди. 

Хорватиялик футболчини кўндириш қийин бўлмоқда. У музокаралар давомида ўз шартларини ўзгартирган. Футболчи икки йиллик шартномани ўрнига уч йиллигини сўраган. 

У энди "Барселона"га ўтишга розилик берган. 

Аввалроқ "Интер" ва "Ал Насср" Брозовичнинг 23 миллионлик трансфери бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia