Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда
07 июл 2022 11:01
Янгиликлар
Брейтуэйт "Барселона"да қолишни хоҳламоқда
Ҳужумчи Мартин Брейтуэйт бош мураббий Хави уни жамоасида кўришни хоҳламаётганига қарамай, "Барселона"да қолишга бел боғлаган.
31 ёшли даниялик "Барселона"да ўйнаш унинг фаолиятидаги ажойиб имконият деб ҳисоблайди. Аммо, каталонияликлар раҳбарияти ўйинчи учун 8 миллион евро атрофида тўлашга тайёр бўлган янги жамоа қидирмоқда.
Қайд этиш керакки, Брейтуэйт агар янги клубини муносиб вариант деб ҳисобласагина, "Барселона"дан кетишга рози бўлади.
Брейтуэйт ўтган мавсум каталонияликлар таркибида 4та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар