BREAKING! Азим Аҳмедов "Навбаҳор"ни тарк этди

Mirjalol Normatov
3 июл 2021
Бугун "Навбаҳор" Суперлиганинг 12-тури доирасида ўз майдонида "Андижон"га мағлуб бўлди.

Ушбу учрашувдан кейин наманганликлар сардори Азим Аҳмедов жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Мухлислардан бугунги ўйин учун узр сўрайман. Бизни кечирасизлар. Азиз мухлислар, менинг меҳнатларимга рози бўласизлар. Менга мухлислик қилдингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Сардорликни топширдим. Меҳнатларимдан рози бўлишмади. Соғ бўлинглар, "Навбаҳор" чемпион бўлсин!", - деб ёзади футболчи.

Маълумот учун, 5 июль куни Ўзбекистонда трансферлар ойнаси очилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia