Бразилияда арилар туфайли чемпионат ўйини кеч бошланди

Eldor Akmurzayev
19 авг 2019
Бразилия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Форталеза» — «Интернасьонал» баҳси, белгиланган вақтдан анча кеч бошланди.

Бунга «Кастелан» ўйингоҳига ўрнатилган бурчак байроқчаларига ариларнинг ўрнашиб олгани сабаб бўлган.

Вазиятни бартараф этиш учун стадиондаги ўт-ўчириш хизмати ходимлари бир неча бор ариларга қарата сув пуркади. Бироқ, бу ёрдам бермади. Махсус байроқчалар олиб чиқиб кетилгандан сўнг эса барчаси ўз жойига тушди ва бош ҳакам учрашувга старт берди. Ўйинда эса меҳмонлар «Интернасьонал» клуби 1:0 натижаси билан зафар қучди.

TAS-IX эмас



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар