Бразилия клуби футболчилари тўпга тегмасдан рақиб дарвозасини ишғол қилди

Оқил Абдубарноев
5 июл 2024, 00:07
Бразилиянинг иккинчи лигаси доирасидаги "Спорт Ресифе" — "Новоризонтино" учрашувида ғайриоддий гол урилди.

Гап шундаки, ҳакамнинг учрашувни бошлаш ҳақидаги ҳуштаги чалингач, "Ресифе" футболчилари ўйинни бошлайди, бироқ рақиб босими туфайли олдинга ўта олмасдан, позиция танлашга хато йўл қўяди. Натижада, охир-оқибат ҳимоячи Алиссон Кациано дарвоза томон пас беради, ўз жойидан олдинроққа чиққан жамоадоши эса тўпга ета олмайди.

ВИДЕО

Шу тариқа, "Новоризонтино" ўйинчилари оёқлари тўпга тегмасдан туриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлимда клуб иккинчи голни ҳам урди, иккинчи бўлимда эса "Ресифе" ҳисобни қисқартирди, аммо бошқа тўп кирита олмади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Geglobo