"Брайтон" дарвозабони Райан Ла Лигага йўл олди

Alisher
13 июл 2021
"Брайтон" дарвозабони Мэттью Райан фаолиятини Испанияда давом эттиради.

"Реал Сосьедад" 29 ёшли австралиялик дарвозабон билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

Мэттью билан тузилган битим бир йилга узайтириш имконияти билан 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Райан ўтган мавсум Англия чемпионати доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: realsociedad.eus