Бранислав Иванович жароҳат олди

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2018
"Зенит" футболчиси Бранислав Иванович ЦСКАга қарши ўйинда жароҳат олди.

Сербиялик футболчи учрашувнинг 18-дақиқасида сонидан жароҳат олди ва унинг ўрнига Юрий Жирков майдонга туширилди.

Ҳозирча ҳимоячининг жароҳати қай даражада эканлиги аниқ эмас.

Маълумот учун, Иванович терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru