Брандт ёзда "Боруссия"дан кетиши мумкин

Sherzod Nurmatov
21 мар 2021
Дортмунднинг "Боруссия" клуби хавбеки Юлиан Брандт жамоани тарк этишга яқин турибди.

Goal.com хабарига кўра, "арилар" раҳбарияти 25 миллион евро эвазига футболчи билан хайрлашишга тайёр. Ўйинчига ўтган қишда "Арсенал" қизиқиш билдирган эди.

Брандт "Боруссия" таркибида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Брандт жорий мавсумда 35 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com