UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  1 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  2 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  2 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  206 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  12 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  25

Бозорга чиқишмоқда: 8 эҳтимолий эркин агент юлдузлар (мутолаа учун) Янгиликлар

Бозорга чиқишмоқда: 8 эҳтимолий эркин агент юлдузлар (мутолаа учун)

Таниқли ўйинчилардан кимлар мавсумлар оралиғида иш жойини ўзгартириши мумкин?

Қишки трансфер ойнаси ёпилди, аммо эҳтимолий ўтишлар ҳақидаги гаплар тингани йўқ. Бу кўплаб ўйинчилар якунланаётган шартномалари билан қолгани сабабдир, демак улар эҳтимолий эркин агентлар. Карим Бенземанинг Мадриднинг "Реал" клубида қолиши, Милан Шкриньярнинг ПСЖга ўтиши, Конрад Лаймернинг эса "Бавария"га йўл олиши маълум. Аммо, ҳамманинг вазияти ҳам бундай аниқ эмас. Бугун эҳтимолий саккиз эркин агент юлдуз ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Лионель Месси (ПСЖ)

Агар Месси шартномасини узайтирмасликка қарор қилса, албатта, энг машҳур эркин агентга айланади. Аргентиналик учун ҳозирда АҚШ ва Саудия Арабистонидан клублар келишмоқда, аммо 35 ёшига қарамай, унга ҳали экзотик вариантларни кўришга эрта. ПСЖ очиқчасига ўйинчи билан келишувни узайтириш хоҳишини маълум қилди. Аммо, миш-мишларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар чўзилиб кетмоқда ва умуман олганда яхши кетмаяпти. Якунда нима бўлишини эса эҳтимол баҳорнинг ўрталарига яқин кўриш мумкин.



Нголо Канте ("Челси")

Агар жароҳатлар бўлмаганда, Кантенинг келажаги ҳақида саволлар кўтарилмаган бўларди ҳам. Француз узоқ вақт "Челси" учун муҳим ўйинчилардан бири бўлди. Лондонликлар бир неча бор футболчининг сотуви бўйича таклифларни рад этишди. Аммо, 31 ёшли хавбек сўнгги пайтларда кўпроқ жароҳат олмоқда. Жорий мавсум унинг ҳисобида АПЛда фақатгина 2та ўйин бор, шу сабаб томонлар ўртасида шартномани узайтириш борасида янгиликлар йўқлиги ажабланарли эмас. Кантенинг ёзда эркин агентга айланиш эҳтимоли юқори. "Атлетико" ва "Барселона" ўйинчи учун курашга киришишга тайёр.



Роберто Фирмино ("Ливерпуль")

"Ливерпуль"нинг катта триоси қулашга яқинлашмоқда. Аввалига Садио Мане "қизиллар"ни тарк этди, эндиликда эса Фирминонинг келажаги катта сўроқ остида. Агент томонларнинг шартномани узайтириш борасида музокара ўтказаётганини хабар қилди, аммо барчаси шубҳали тарзда узоқ давом этмоқда. Мерсисайдликларнинг хавфсираши тушунарли, сабаби бразилиялик 31 ёшда ва унинг ўрнига ёшроқ форвард билан шартнома имзолаш фикри бўлиши мумкин. Шу билан бирга Фирминога А Сериядан катта қизиқиш бор, ўйинчи эса у ерда аниқ кўп нарсаларни кўрсатиши мумкин. Футболчининг мақсади ҳозирча "Ливерпуль"да фаолиятини давом эттириш, аммо унинг ҳозирги клубидаги келажаги туман ичида қолмоқда.



Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити")

"Манчестер Сити"нинг Гюндоган билан ҳалигача шартномани узайтирмагани анча ғалати. Германиялик ўйинчида жорий мавсумдан ҳам кўра самарадорроқ мавсумлар ҳам бўлган, аммо у барибир "шаҳарликлар" учун муҳим ўйинчи бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, томонларнинг янги келишув имзолашга яқинлашаётгани ҳақида янгиликлар йўқ. Футболчининг ўзи яқинда унинг келажаги ҳозирги пайтда номаълумлигини тасдиқлади. Кўплаб ОАВ хабарига кўра, 32 ёшли хавбекка "Барселона" қизиқмоқда. Агар "Манчестер Сити" жамоа сардорини қўйиб юборишга қарор қилса, ёзга келиб даъвогарлар кўпайиш эҳтимоли катта.



Марко Асенсио ("Реал")

Асенсио билан вазият ўтган мавсумдан бери номаълумлигича қолмоқда. Янгиликларга кўра, испанни бир сотишаётган, бир қолдиришаётган, бир янги шартнома таклиф қилаётган бўлишади. Сўнгги маълумотга кўра, "Реал" ҳақиқатдан ҳам ўйинчи билан янги келишув имзолашга тайёр, аммо томонлар молиявий масалаларни ҳал қила олишмаяпти. Шу пайтда 27 ёшли вингер билан турли клублар боғланмоқда, жумладан ПСЖ, "Арсенал", "Ньюкасл" ва ҳатто "Барселона". Охирги вариантнинг эҳтимоли кам, аммо ёзда ҳамма нарса бўлиши мумкин.



Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед")

Де Хеанинг келажаги унинг неча марта МЮни қутқаргани ва қутқаришда давом этаётганига қарамай ҳал қилинмагани ғалати. 32 ёшли дарвозабон яқинда клуб билан шартномани узайтириш хоҳишини маълум қилди, у ҳатто Манчестерда фаолиятини якунлашга ҳам қарши эмас. Манкунианларнинг нимани кутаётгани тушунарсиз. МЮнинг Дин Хендерсонни биринчи ўринга қўйишга қарор қилишини тахмин қилиш мумкин эди, аммо бу унинг неча марталаб ижарага йўл олганини ҳисобга олганда эҳтимоли кам нарса. "Юнайтед" тарбияланувчиси шунингдек ҳозирда ижарада "Ноттингем Форест"да иштирок этмоқда. Де Хеанинг шартномаси борасидаги савол клуб учун ҳам, ўзи учун ҳам очиқ қолмоқда.



Анхель Ди Мария ("Ювентус")

Ди Мария бир неча "Росарио Сентраль"га қайтиш хоҳишини билдирди, у ўша ерда фаолиятини якунлаши ҳам мумкин. Шу билан бирга, аргентиналикнинг қачон ўзининг жонажон клубига қайтишни режалаштираётгани номаълум. 35 ёшли вингернинг Европада яна бир неча йил қолиш эҳтимоли бор, аммо унинг "Ювентус"даги келажаги борасидаги савол очиқ турибди. Кўп нарса жорий мавсум сўнггида "бьянконери"нинг қаерда бўлишига боғлиқ. Очколар олиниши клуб ва ўйинчиларга жиддий зарба бўлди. A Серия турнир жадвалининг ўрталаридаги ўрин учун кураш фаолиятининг якунида жаҳон чемпионига мотивация бермайди.



Лука Модрич ("Реал")

"Қариялар" билан шартномани 1 йилга узайтириш – "Реал" учун одатий ҳол. Аммо, "қаймоқранглар"нинг 37 ёшли хавбекни сақлаб қолиш учун ёнаётганлари эшитилмаяпти, гарчи футболчининг ўзи "қироллик клуби"да қолишга умид қилаётган ва Саудия Арабистонидан яхши таклифни бекор қилганига қарамай. Ёш ўтиши билан хорватнинг оптимал формага кириб олиши қийинлашади, шу сабаб испанларнинг бу масалада шошилмаётганларини тушунса бўлади. Бундан ташқари, Модричнинг "Реал"да қолиши кўплаб факторларга, масалан, клубнинг ёш ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш ёки имзоламаслигига боғлиқ. Аммо, жаҳон вице-чемпионини ҳисобдан чиқариш ҳам ярамайди. У аллақачон бир неча бор муҳим баҳсларда жамоага ажойиб даражада ёрдам бера олишини кўрсатди.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика