Боян Кркич яна Европага қайтиши кутилмоқда
26 дек 2020 20:10
Янгиликлар
Боян Кркич яна Европага қайтиши кутилмоқда
“Монреаль Импэкт” форварди Боян Кркич фаолиятини Лига 1'да давом эттиришга яқин.
У ҳозирда Францияда бўлиб турибди ва бир неча клублар билан музокара ўтказмоқда. Кркичнинг МЛС вакили билан шартномаси 31 декабрда ўз ниҳоясига етади ва у келишувни узайтирмоқчи эмас.
30 ёшли испанияликни “Сент-Этьен” ўз сафига қўшиб олиш учун асосий давогар ҳисобланмоқда.
Боян ўтган мавсум МЛСда 29 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди. Аввалроқ, у “Барселона”, “Милан” ва “Рома” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар