

"Жиззахдаги ўйин биз учун муҳим ҳисобланарди. 3 очко зарур эди. Умуман олганда, Суперлигадаги ҳар бир очконинг қадри ўта юқори.
Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик.
Кеча майдонда ҳар биримиз ўз ишимизни қилдик холос. Пенальтини қайтаришимга келсак, шу насиб қилган экан. Бу Худодан.
Совринли ўринлар сари кураш давом этади. Охиригача курашамиз", – деди Ботирали Эргашев.
Маълумот учун, олмалиқликлр посбони 61-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтариб, дарвозасини "қуруқ" сақлади.
АГМК 20 турдан кейин 32 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди, "Сўғдиёна" эса ҳам худди шунча очко билан 5-поғонага жойлашган.



