

Бир неча йилдан бери ўтказилинадиган Белоруссиянинг энг катта турнирида бу сафар 7та мамлакат вакиллари қатнашдилар. Улар орасида, "Пахтакор" клубининг "Чилонзор" филиали бўлган, БЎСМ-16 жамоаси ҳам бор эди.
Жуда юқори савияда ташкил қилинган мусобақа тўғридан-тўғри интернет орқали намойиш этилди. Турнирнинг "B" гуруҳида "Супернова", БЎСМ-2 Борисов ва "ФК Лида" жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган Азиз Талхатов шогирдлари, 2та дуранг ўйнаб, бир маротаба мағлубиятга учрадилар. Кейинги босқичда ёш футболчилар учта ўйин ўтказиб, 2та баҳсда ғалабага эришдилар.
Мусобақада "Невский фронт" жамоаси ғолиб бўлди. Кумуш медаллар "Парус" (Белгород) жамоасига насиб этган бўлса, "Динамо" Минск учинчи ўринни қўлга киритди.




