UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  7 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  4 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  8 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  6 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак" Янгиликлар

Бошкович: "Ёмон ўйнадик деб айта олмайман, кейинги ўйинга тайёргарликни яхши кайфиятда давом эттириш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги "Нефтчи" (1:2)га қарши уйдаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек қизиқарли ўйин бўлди. Албатта, ютқазиш ёқимсиз ҳолат ва биз кўпроғини кутгандик. Рақибнинг ким бўлиши фарқи йўқ, ўйинчиларимда яхшироқ ўйнаш учун куч борлигига ишончим комил.

Кўплаб вазиятлар яратдик, улардан фойдаланишда эса оқсадик. Футбол голлар учун ўйналади. 2та гол ўтказиб юбордик, уларни таҳлил қиламиз. "Нефтчи" вазиятлар яратди ва тартибли ҳаракат қилди, бизга эса омад кулиб боқмади.

Кеч гол киритдик ва рақибга яна босим ўтказиш учун вақт етмай қолди. Умуман олганда, жамоа ўйини ёмон бўлди деб айта олмайман. Индивидуал томонлама бироз заифроқ ўйнадик.

Кейинги ўйин беш кундан сўнг бўлиб ўтади. Яхши кайфиятда тайёргарликни давом эттириш керак деб ўйлайман. Бу биринчи ўйин ва атиги уч очко. Ҳозирча кимда қандай куч борлигини билиб бўлмайди", — деди жиззахликлар устози.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика