UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  2 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  4 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  11 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш Янгиликлар

Бош мақсад — Сурхондарё футболи нуфузини кўтариш

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида воҳада футбол оммавийлигини ошириш ва янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят маданият ва спорт бошқармаси, футбол федерацияси, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, туман ҳокимликлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Йиғилишни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов очди ва олиб борди.

— Сурхондарё азалдан истеъдодли ва маҳоратли футболчиларга бой, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Аммо охирги йилларда вилоятда бу соҳада амалга оширилган ишларни қониқарли баҳолаб бўлмайди. Вилоят футбол федерацияси ишини танқидий таҳлил қилиб зарур чоралар кўришни давр талаб этмоқда. Сурхондарёлик ўнлаб истеъдодли футболчилар бугун олий лиганинг бир қатор клублари ва мамлакат ўсмирлар, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари шарафини ҳимоя қилаётган бир паллада вилоятда на иккинчи лига ва на вилоят кубоги учрашувлари ўтказилмаётганлигини оқлаб бўлмайди. Болалар лигаси ҳақида гапириш эса ортиқча. Вилоятда футбол мухлислар кўп. Янги-янги истеъдодлар спорт мактабларида тарбияланмоқда. Аммо уларнинг вояга етгандан сўнг жамоа топа олмай ора йўлда йўқолиб кетаётганлари ҳам йўқ эмас. Шуларни ҳисобга олган ҳолда вилоятнинг бош жамоаси — “Сурхон” (Термиз) футбол клубини ташкил қилдик. “Нефтчи” (Жарқўрғон) жамоасининг спорт базаси талабга жавоб бермаганлиги туфайли унинг ўрнига биринчи лигада “Сурхон” футбол клуби қатнашади. Жамоа уй учрашувларини Термиздаги “Алпомиш” стадионида ўтказади. Футболчилар ва мураббийлар штаби учун Термиз шаҳрида барча шарт-шароитлар яратиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, шу кунгача вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти вазифасида ишлаб келган Эркин Боқиев ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига мамлакатимизнинг “Тўпаланг” (Сариосиё), “Бухоро”, “Сурхон” (Термиз) жамоаларида ўйнаган, охирги пайтда Сариосиё туман БЎСМида мураббий-ўқитувчи бўлиб ишлаган Нажмиддин Мелиқулов вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти этиб тайинланди.

Турли йилларда “Насаф” (Қарши), “Қизилқум” (Навоий) профессионал футбол клубларида матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган Эркин Холбобоев “Сурхон” профессионал футбол клуби Ижрочи директори, “Машъал” (Муборак), “Норин” (Ҳақулобод) жамоаларида фаолият кўрсатган мутахассис Вали Келдиев эса “Сурхон” жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика