"Боруссия"нинг 35 ёшли собиқ футболчиси клуб бош мураббийига айланади

Оқил Абдубарноев
13 июн 2024
У Эдин Терзич ўрнини эгаллайди.

Эдин Терзич мураббийлар штабида бўлган "Боруссия Дортмунд"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Нури Шаҳин бош мураббий лавозимини эгаллайди.

Келишувнинг якуний тафсилотлари ҳозирча муҳокама қилинмоқда.

Аввалроқ Терзич "Боруссия" бош мураббийлигидан истеъфога чиққан эди.

35 ёшли Шаҳин 2021 йилдан 2023 йилгача Туркиянинг "Антальяспор" клуби бош мураббийи сифатида ишлаган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Sky Sport Deutschland