UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  2 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  1 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  7 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  1 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  6 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  4

"Боруссия"ни ким бошқаради? Янгиликлар

"Боруссия"ни ким бошқаради?

"Боруссия" жамоаси бош мураббийи Петер Штёгер Дортмунддаги келажаги катта сўроқ остида турибди.

Дортмунд клуби раҳбарияти жамоа кўрсатаётган ўйиндан қониқмаяпти. Шу боисдан ҳам Петер Штёгернинг келаси мавсумда жамоа рулида қолиши эҳтимоли жуда кам.

Гарчи жамоа чемпионат якунланишига 2 тур қолганида деярли ЕЧЛ йўлланмасини ҳал этган бўлсада, раҳбарият жамоага янги мураббий олиб келиш тараддудини бошлаган.

Раҳбарият жамоанинг охирги йилларда йўқотилган имижи ва статусини тикламоқчи. Томас Тухель ва бир қатор етакчи футболчиларнинг жамоадан кетгани "Боруссия"нинг ўйини ва натижаларига кескин таъсир қилгани айтилмоқда.

Айни пайтда "Боруссия" Дортмундни бошқариш учун иккита номзод кўрсатилмоқда. Бири Бундеслига учун бегона бўлмаган швейцариялик Люсьен Фавр. Иккинчиси португалиялик мутахассис Виллаш-Боаш.

Люсьен Фавр ўз вақтида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасини муваффақиятли бошқарган ва жамоани еврокубокларга олиб чиққанди. Айнан Фаврнинг қўл остида Марко Ройс "Боруссия"да порлаб чиққан. Шунингдек, ушбу мутахассис тактик жуда кучли ва ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Тажовузкор футбол тарадори бўлган Фавр айни пайтда "Ницца" жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Аммо мутахассиснинг фикрича, Фавр аллақачон "Бавария" ёки "Боруссия" Дортмунд каби юқори даражадаги жамоаларда ишлашга тайёр.

Иккинчи номзод сифатида қаралаётган Андре Виллаш-Боашнинг охирги жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" бўлганди. Виллаш-Боаш аллақачон дортмундликлар билан алоқага чиққан ва "Боруссия"да ишлаш истагида.

"Боруссия" клуби раҳбарияти эса мавсум якунлангач аниқ бир тўхтамга келиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика