

Маълум бўлишича, Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ҳужумчилари Алассан Плеа ва Маркус Тюрам жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди. Иккала футболчи ҳам ўтган ҳафта олган жароҳатидан тузалиш билан банд.
Жорий мавсум 27 ёшли Плеа клуб сафида 10 та гол уриб, 11 та голли узатма берган бўлса, 22 ёшли Тюрам 14 та гол ва 9 та голли узатмага муаллиф бўлди.



