"Боруссия" ҳимоячиси Франция нашри устидан кулди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019
Дортмунднинг "Боруссия"си ҳимоячиси Рафаэль Геррейру ўзининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарларни тарқатган "Paris United" нашри устидан кулди.

"Мен матбуот билан доимий алоқадаман ва бу саволларингизга очиқ жавоб бераман. Илтимос, ёлғон маълумотларга эътибор берманг.

Ҳа, балки маълумот 10 фоизга ишончлидир.  Мен Парижга бордим ва Диснейлендда айландим. Агарда бу сизнинг обрўингизни кўтарса, бемалол", - деб ёзади футболчи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express