"Боруссия" Дортмунд яна бир супер трансферни амалга ошириши мумкин

Alisher
24 май 2019
"Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукич ёзда Германия вице-чемпиони шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Клуб маслаҳатчиси Маттиас Заммер 33 ёшли хорватнинг дортмундликлар таркибига ўтишига умид қилмоқда.

Марио Манжукич жорий мавсумда А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 6та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" яқинда Юлиан Брандт ва Торган Азарларни ҳам ўз сафига қўшиб олган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild