"Боруссия" Дортмунд Мукокога янги шартнома таклиф этди
12 ноя 2022 00:49
Янгиликлар
"Боруссия" Дортмунд Мукокога янги шартнома таклиф этди
"Манчестер Сити", ПСЖ, "Челси", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Барса" вазиятни кузатиб бормоқда.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчи Юссуфа Мукокони жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Дортмундликлар 17 ёшли германиялик футболчига 2027 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишди, дея хабар берди журналист Николо Скира.
Мукоконинг амалдаги шартномаси муддати 2023 йил 30 июнь куни тугайди. Ҳужумчи "Боруссия" билан келишувини янгилаш учун 18 ёшга тўлишини (бу 20 ноябрда бўлади) кутмоқда.
Манбага кўра, Мукоко атрофидаги вазиятни нафақат "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Барселона", балки "Манчестер Сити", ПСЖ ва "Челси" ҳам кузатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар