

Шартнома қанча муддатга мўлжаллангани очиқланмаган. Франциялик ярим ҳимоячида Россия паспорти бор ва у легионер ҳисобланмайди. 32 ёшли хавбек янги жамоасида 21-рақам остида ҳаракат қилади.
Ле Таллек “Гавр” ва “Ренн” академиясида тарбияланган. У “Боруссия Д”, “Нант”, “Говерла”, “Мордавия”, “Црвена звезда”, “Монпелье” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилиб, умумий иккита титул қўлга киритган – Германия чемпионлиги ва Суперкубоги ҳамда Сербия чемпионлиги (2 марта).
Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоада Хожимат Эркинов ҳам ҳаракат қилади. “Автозаводчилар” РПЛ 7 туридан кейин 1 очко билан 15-ўринда бормоқда.



