"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
02 авг 2024 12:58
Янгиликлар
"Боруссия Д" форварди фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
"Вест Хэм" Никлас Фюллькруг учун таклиф билан чиқди.
Германиянинг "Боруссия" Дортмунд клуби ҳужумчиси фаолиятини Англиянинг "Вест Хэм" жамоасида давом эттириши мумкин, деб хабар берди "Sky Sport" мухбири Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, "болғачилар" 31 ёшли Фюллькруг учун 25 млн евро таклиф қилмоқда. "Боруссия" форвард учун 30 млн олмоқчи, аммо инглизларнинг таклифини рад этганича йўқ.
Фюллькругнинг ўзи АПЛга ўтишни истайди ва 2027 йилгача мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш бандини ичига олган шартнома бўйича келишиб олди.
Никлас Фюллькруг 2023/24 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 43 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар