

Аввалроқ хабар берганимиздек, сербиялик мураббий Бора Милутинович баҳсни стадиондан туриб кузатиб бормоқда.
Олган маълумотларимизга кўра, Милутинович ЎФФ билан икки ойлик шартнома тузади. Декабрь ва январь ойларида мураббий Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида иш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойи бошида Австралияда Осиё Кубоги-2015да иштирок этади.



