Бонуччи "Ювентус"ни "Тоттенхэм"га алмаштириши мумкин

Sherzod Nurmatov
17 окт 2022
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятини Англияда давом эттириш эҳтимоли мавжуд.

Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли италиялик Турин клуби раҳбариятига қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни истаётганини айтган. У "Тоттенхэм"га йўл олиш эҳтимоли йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" бош мураббийи "Ювентус" собиқ устози Антонио Конте ҳисобланади.

Бонуччи жорий мавсум "Ювентус" сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia