

"Болтон" клуби "Барселона" устидан ФИФАга арз қилди. Бунга Маркос Алонсонинг трансфери сабаб бўлган. Инглиз клуби Алонсони тарбиялашда иштирок этган клуб сифатида бирдамлик тўлови талаб қилмоқда.
Маълумот учун, Маркос Алонсо ўтган ёзда "Барса"га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Бироқ, арз қилган клубларнинг қайд этишича, ўша пайт аслида "Челси" ва "Барса" икки футболчини ўзаро алмаштирган (Маркос Алонсони Обамеянгга ва қўшимча 12 млн евро).
ФИФА қоидаларига кўра, бирор футболчи ҳар сафар трансфер қилинганда ўйинчи 12 ёшидан бошлаб шуғуллунган клубларига бирдамлик механизмига кўра, маълум миқдорда пул тўлаб берилиши керак.
Маълумот учун, Маркос Алонсо 2010/2011 йилги мавсумда "Болтон"да ҳаракат қилган.

