Болт BMB жамоасига ўтди

Mirjalol Normatov
31 июл 2022
Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Атирау" жамоасида ўтказган Оливейра Да Хесус Соуза Болт Хебберт эндиликда BMB шарафини ҳимоя қилади.

BMB бу борада расмий маълумотни тақдим қилди.

Ўтган мавсумда "Атирау"да 17 ўйинда 6 гол урган  футзалчи бунга қадар "Аят" таркибида ўйнаган. Ушбу жамоа таркибида эса у 90 ўйинда қатнашиб, 69 тўп киритган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BMB матбуот хизмати