"Болонья" Делио Россини истеъфога чиқарди

Делио Росси "Болонья" бош мураббийилигидан озод этилди.


"Болонья" клуби раҳбарияти жамоанинг ушбу мавсумдаги натижалари туфайли Делио Россига чиқиш эшикларини кўрсатди.

Жамоа ўтказилган 10та ўйиндан 8тасида мағлубиятга учради. "Болонья" турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.


Манба: Football-Italia