UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Футзал. ЖЧ. Эронга фақат Ўзбекистон ва Бразилия 8 та гол урган  12 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  5 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ  5 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  5 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  7 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  1 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  30 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  27 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  47 21:14Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади  408 21:11Коке майдонга қайтишга тайёр  2 20:55Про лига. Голларга бой ўтган учрашувда "Нефтчи" "Олимпик"ни мағлуб этди  17 20:44"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 20:26Тео Эрнандес клубини ўзгартириши мумкин  3

Бокс. Санжар Турсунов Олимпиадага муносиб спортчими? Янгиликлар

Бокс. Санжар Турсунов Олимпиадага муносиб спортчими?

Бокс билан солиштирилса, мухлислар ҳар доим футболга нисбатан адолатсизлик қилишади.

Ундаги ютуқларни инкор қилмоқчимасман, ҳеч ким қилолмайди. Фақат шуни тушуниш керакки, иккаласининг ОАВда ёритилиши орасида ер билан осмонча фарқ бор (ўзи бу борада спортнинг ҳеч қайси тури ўзбек футболи билан баҳслашолмайди). Футболда барча танқид қилинади, ундаги камчиликлар (ПФЛ регламентидан тортиб терма жамоагача) доимий равишда тилга олинади. Бокс журналистикасида эса танқидий жанр йўқ, бўлса-да учратмаган эканман. 

Қизиқ воқеа: Боксни ёритадиган дўстим бир ҳамюртимизнинг мағлубияти тўғрисида хабар чоп қилганида рингга рақибини "ғажийдиган" кайфиятда чиқадиган спортчи янгиликни олдириб ташлашга ҳаракат қилганди. Очиғи, мағлубиятини оммадан яширишга уринган боксчини кўриб, кулгим қистади ва танқидлар билан яшайдиган футбол аҳлига яна бир бор қойил қолдим.

Хуллас, спортнинг исталган турида камчиликлар футболникидан ортиқ бўлса борки, кам эмас. Шунчаки, аудиторияга қизиқ эмаслиги учун ёритилмаса керак. 

"Screenshot"да Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учраган жангнинг видеолавҳасига ёзилган изоҳлар акс этган

Хабарингиз бор, еврофутболда ҳам Coca Cola Суперлигасида танаффус юзага келган. Фурсатдан фойдаланиб, барчанинг эътиборида турган Токио Олимпиадасига тўхталишга қарор қилдим.

Ўзбек бокси Рио Олимпиадасида фурор кўтаргач (3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза), бўлажак турнирлар фаворитига айланди. Бу кейин жаҳон ва қитъа чемпионатларида ўз тасдиғини топди. Токиога йўл олган делегациямиз таркибида ҳам асосий умид чарм қўлқоп усталарига боғланди. Ёзги олимпия ўйинларига йўл олган Марат Қурбонов шогирдлари рўйхати билан танишинг:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

Афсуски, эркаклар орасида боксчиларимиз иштирокини бошлаб берган Санжар Турсунов илк уринишидаёқ мусобақани тарк этди. Терма жамоамизнинг зафарли юришларига ўрганиб қолган эканман. Яқинда 23 ёшга тўладиган атлетнинг мағлубияти қаттиқ таъсир қилди ва муваффақиятсизлик сабабини ўрганишга ҳаракат қилдим. 

Бироз қийин бўлди. Юқорида футболдан бошқа спорт турларида етарли билимга эга эмаслигимни тан олгандим. Шу туфайли 3 йиллик архивни ўрганиб чиқишга мажбур бўлдим. Ва якуний хулоса оғир бўлди. Билдимки, Санжар Турсунов ўз вазнида юртимизнинг энг кучли спортчиси эмасмиш, ҳатто ҳеч қачон энг зўри бўлмаган.

Диққат қилинг! Ўтган йилнинг ноябрь ойида ўтказилган мамлакат чемпионатида 91 килограммгача бўлган вазн тоифасида Мадиёр Саидраҳимов тенгсиз деб топилганди. Турсунов финал баҳсида имкониятни бой берган. Саидраҳимов финалдан кейин шундай деганди: 

"Мақсадим ғолиб бўлиш эди. Мана эришдим. Турсуновни енгдим. Ўзимни биринчи эканлигимни ҳис этдим. Бу ўзгача туйғу экан. Олимпиадага бориб, юрт байроғини баланд кўтариш ҳар бир спортчини орзуси. Агар мураббийларим менга ҳам имконият беришса, ишончларини оқлайман".

Бироқ, Турсунов бу мағлубиятга қадар Олимпиада лицензиясини нақд қилиб бўлганди. Аниқроқ айтсак, у йўлланмани 2020 йилнинг март ойида Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган Осиё/Океания боксчилари учун Токио-2020 Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи мусобақада ютиб олган. Бир қарашда барчаси тўғридек. Лекин...

Лекин, шу ўринда ҳақли савол туғилади. Турсунов лицензион турнирга бориш учун ҳақли эдими? Мураббийлар штаби уни қайси критериялар асосида танлаган? 

Келинг, ўзимиз учун жавоб олишга ҳаракат қилиб кўрайлик: Аммандаги мусобақага қадар ўтказилган турнирларга назар соламиз. 2019 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фарғоналик Жамшиджон Абдуллаев тенгсиз бўлган. У ярим финалда айнан Турсуновдан кучлироқлигини исботлаганди. Бироқ, мураббийлар лицензион мусобақа Абдуллаевни ёки финалнинг 2-иштирокчисини эмас, Санжарни олиб кетишган.

Тўғри, Турсуновнинг халқаро майдондаги натижаларини инкор қилолмаймиз. Лекин, юқорида айтганимдек, Санжар лицензион мусобақа олдидан ҳам, ҳозир ҳам Ўзбекистонда энг кучли эмасди. Ҳар ҳолда, мамлакат чемпионатида қайд этилган натижалар шуни кўрсатяпти. Бугун Марат Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар штаби Аммандаги турнир учун Турсунов танланганига унинг халқаро майдондаги ютуқларини кўрсатиши мумкин. Аммо, жаҳон ва қитъа чемпионатларига Санжарни рингда енгган Мадиёр ёки Жамшид олиб кетилса, натижа янада яхшироқ бўлиши мумкин эди. Буни ҳеч ким инкор қилолмайди...

Сўзимиз охирида мазкур ҳолатни футбол мисолида тасаввур қилиб кўрамиз. Хабарингиз бор, "Пахтакор" мамлакатнинг амалдаги чемпиони. Шунга қарамай, футбол раҳбарлари ОЧЛда "шерлар" ўрнига "Қизилқум"нинг иштирокини истаб қолса... Бўлди, тўхтаймиз. Мен бунақа майнавозчиликни тасаввур ҳам қилолмас эканман. Омон бўлинг!

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор. 

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +94   

Фикрлар

+36   
25 июл 16:17:30
International
Boks bo'yicha O'zbekiston terma jamoasi oxirgi:
1. 2 ta Osiyo chempionati;
2. Osiyo o'yinlari;
3. Jahon chempionati;
4. Olimpiadada
umumjamoa hisobida 1 o'rinni egallagan va shunday jamoa tarkibiga hech qaysi musobaqada g'alaba qozonmagan (man eslolmadim) Sanjar Tursunov olib borildi. Toshkentda o'tkazilgan Osiyo chempionatida O'zbekiston terma jamoasi 10 ta vaznda 9 tasida oltin medalni qo'lga kiritdi, faqat bitta bokschi yutqazdi. Kim deb o'ylaysiz? SANJAR TURSUNOV! Hatto O'zbekistondayam hech qachon eng yaxshi bo'lmagan sportchini Olimpiadaga olib borishdan maqsad nima edi? Terma jamoa murabbiylar va MOQ bu borada jamoatchilikka hisobot (eng kamida izoh) berishga majbur, agar shunday qilinmasa muhlislarning, xalqning ularga nisbatan ishonchi, saralash mexanizmlarining adolatli ekanligiga nisbatan juda katta shubhalar paydo bo'layotganligini tushunishadi degan umiddaman.
+35   
25 июл 15:58:12
Poytaxtlik Jentelmen
91 kg da eng xaqlik chempion. Bu Madiyar tamom vassolom. Buni biz oddiy muxlisla xam juda yaxshi bilamiz. Plus bosvoringla Marat aka korsinla. Vijdon sal qiynalar kegin
+27   
25 июл 16:03:14
rostgoy
Пулку хаммаси. Сузиш буйича узбек кизни олиб кетиш керак булган жойида рус кизни олиб кетишди. Байрок кутариб чикишда Чусовитинани олиб бошкасини куйишти. Ковун куп булвоти лекин.
+26   
25 июл 17:17:36
Oybek
Маъколага 100% кушиламан. Эсимда Турсунов Жамшид Билан булган жангда узини жудаям олифталарча тутганди. А Жамшид чиройли кб тушунтириб куйганди ким кимлигини )))
+25   
25 июл 16:33:40
Ilyosxon Akramov
Маколга гап йук Кузи кур кулоги кар виждони йук мурабийллар токиодан кайтгач мард журналист топилармикан нега айнан Санжар!!!
+23   
25 июл 16:25:48
Тож
Бир ьийинга қиммат боксчи. Акахонларини орқасидан ой кўрган.
+22   
25 июл 16:34:46
УзКорамКо
Санжар кеча хотя бы узинг учун хам курашмадинг ЧМО .
+20   
25 июл 16:02:16
KhaDJii ФК ПахтакоР
Dybala10/21 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турсуновдан бошка вариант йок эдида
Madiyor Buzb tashagandi Sanjarni
+19   
25 июл 16:10:54
Жонажон УФА
Бокссимиз чиришни бошлабди. Афсус баъзи мураббийлар соққа қилишга ўтганга ўхшайди
+19   
25 июл 16:04:35
Samatov
SANJAR DAMINI OL UKA SANDAN KUCHLI BOKSCHILAR JUDA KÒP ÓZBEKISTONDA ÓZI ROSTDAN YAXSHI REZULTAT QIMAGANSAN SHAXSAN MAN ESLOMIMAN, NEGATIVLARGA CHIDESAN ENDI KÒTING ACHISHSAYAM OLIMPIADA HAR OY ÓTKAZILADIGAN MUSOBAQAMAS LATTASAN TAN OLISH HAM MARDNI ISHI MADIYOR 1 MLN MARTA KUCHLI SANDAN
+18   
25 июл 16:27:44
Fайрат Мамурович
Марат Қурбонов бошчилигида хаммасини кутига тепиб кувиш керак Марат сан Узбекистонга кайтиб келиб юрма порахур кол японияда сандака порахур тренер керакмас Узбекистонга . Шармандаа
+16   
25 июл 16:32:20
пан Клякса
Хақлимаслиги аниқ эдику. Мадиёрдан еб қўйганда, нидаволни башара ичиям ёғ босиб кетганини. Мураббий ларга уят. Айниқса Қиличев деганида гап катта шекилли
+16   
25 июл 16:12:45
Fahritdin Tashkenbaev
Ха журналистлар -после пожара бошладингларми! Эсимда бор уша 19 йилдаги узб чемпионатида Жамшид Абдуллаев нафакат ютган , Санжарни дуппослаган эди.Утган йилдагиси хам эсимда , Санжар роса калтак еган эди! Комментлар колдирганман неча маротаба, лекин журналистлар жим эди! Мана Фанат Кахрамонов хам Узб чемпионатида калтак еди. Даже лицензион мусобакада хам эплолмади! Лекин олимпиада составида яна пайдо булиб колди! Бу нимаси! Кани энг келажаги порлок Халаков, Икболжон Холдоров!Икболга хатто бокс афсонаси Рой Жонс койил колган эди Петербург кубоги финалидан кейин! Адолатсизлик давом этмокда!
+15   
25 июл 18:08:05
Хакикатчи
Санжар Турсунов узбек боксини шарманда килишда давом этяпти ха 100 % шарманда бунинг учун мухлислар олдида танкаларини аралаштирмай жавоб берсин доим 91 кг еб келяпти шарманда.
+15   
25 июл 16:32:15
Fайрат Мамурович
Абдумаликни нимага олиб кетмадиларинг кут порахурлар Бокс термасини тренеридан то массажчисигача йукотиш керак Шарманда кут марат (марат хакикатда марат экан)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика