UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  1 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  5 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди Янгиликлар

"Бока Хуниорс" Аргентина Суперклассикосида "Ривер Плейт"ни мағлубиятга учратди – МЮ собиқ ҳимоячиси рақибни майиб қилишига оз қолди

Аргентинада "FourFourTwo" портали томонидан дунёнинг энг муросасиз қарама-қаршилиги, дея эътироф қилинган "Буэнос-Айрес дербиси" бўлиб ўтди.

Унда "Бока Хуниорс" ва "Ривер Плейт" жамоалари учрашди. Учрашув тақдирини иккинчи бўлим ўрталарида урилган ягона гол ҳал қилди – Бенедетто бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозанинг чап бурчагига йўналтирди.

Аргентина. Примера. 18-тур

"Бока Хуниорс" – "Ривер Плейт" 1:0

Гол: Бенедетто 65'

Четлатиш: Рохо (90+7) ("Бока Хуниорс")

Ҳакам футболчиларнинг қўполлигини сариқ карточка билан жазолаб борди ва уларнинг сони ўн биттага етди. "Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Маркос Рохо қўшим берилган дақиқаларда Николас де ла Круснинг бошига оёғи билан сакраб, уни майиб қилиб қўйишига сал қолди.

Қизиғи, бу ғалаба "Бока"нинг қарама-қаршиликлар тарихидаги 91-ғалабаси бўлди. Клублар 83 марта дуранг ўйнаган, яна 84 марта эса "Ривер Плейт" ғалаба қозонган.

Аргентинанинг жорий чемпионатида "Бока Хуниорс" 8 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти (6 та ғалаба, 2 та дуранг) ва 32 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. "Ривер Плейт" эса 7 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини якунлади ва 29 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика