

Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати Бобурбек билан кичик суҳбат қурди.
“Рамзий терма жамоадан жой олиш ёқимли ҳолат, - дея гап бошлади ҳимоячи. Афсуски кеча ғалабани ушлаб қола олмадик. Аммо кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қилишга, бунданда ишончли, чиройли ва ғалабали ўйинлар кўрсатишга жамоадошларим билан ҳаракат қиламиз. Рамзий терма жамоадан жой олганим менга қўшимча куч бағишлайди", деб сўзини якунлади Йўлдошев.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда «Локомотив» Ислом Тўхтахўжаев рамзий терма жамоадан жой олган эди.


