Бобур Қосимов: “Бугунги ғалабани Жиззах мухлисларига бағишлаймиз”

Narzulla Saydullayev
16 апр 2016
Олий лиганинг 5-турида “Суғдиёна” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” жамоаси меҳмони бўлиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйиндан сўнг “Суғдиёна” жамоаси ярим ҳимоячиси, баҳсдаги ягона гол муаллифли бўлган Бобур Қосимов билан суҳбатлашдик.

- Бугунги ўйин қаҳрамони сифатида баҳс ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз.
- Ўйин жуда оғир кечди. “Нефтчи” жамоаси ўйин давомида жуда кўп ҳужумлар ташкил этди. Мураббийимиз Даврон Файзиевнинг барча  кўрсатмаларини бажариб Жиззахга ғалаба билан қайтаяпмиз. Жамоавий ўйин кўрсатдик ва қимматли 3 очкони қўлга киритдик. Бугунги ғалабамизни бизни доимо қуллаб-қувватлаган Жиззах мухлисларига бағишлаймиз. Ҳаммага катта раҳмат.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia