UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  0 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  7 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  9 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда Янгиликлар

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика