UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  15 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  3 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  8 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  22 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  5 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади Янгиликлар

"Бобур Арена" ёритиш тизими талаб даражасига етди, тез орада "Машъал" стадиони ҳам янги прожекторларга эга бўлади

Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Андижондаги "Бобур Арена" ўйингоҳида бу йил катта кўламда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдон майсаси янгиланди ва айни кунларга келиб яхши ҳолатга келтирилди. 

Стадион ёиритиш тизимини яхшилаш борасида узоқ вақт иш олиб борилди. Лига мутахассисилари июн-сентябрь ойлари оралиғида 4 марта Андижонда бўлиб, "Бобур Арена" прожекторлари ёритиш даражасини ўлчашди. Ниҳоят, стадион прожекторларига қўшимча чироқлар ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди ва 12 сентябрь куни Лига вакили бу борада якуний хулоса берди. Унга кўра, айни пайтга келиб "Бобур Арена" ёритиш тизими даражаси талаб даражасига етказилди. Ҳозирда стадион прожекторлари 1920 люксни бермоқда. 

Лига ташаббуси билан стадионларимизда майдон ва ёритиш тизимини янгилаш ишлари давом этади. Яқин ҳафталар ичида Муборакнинг "Машъал" клуби уй стадионида ҳам янги прожекторлар нур соча бошлайди", – дейилади Профессионал Футбол Лигаси хабарида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика