UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Бобур Абдураҳмонов: “Оқ-тепа”да мени яхши қабул қилишди” Янгиликлар

Бобур Абдураҳмонов: “Оқ-тепа”да мени яхши қабул қилишди”

Куни кеча жамоамиз ярим ҳимоячиси Бобур Абдураҳмонов “Аср Футболи” газетаси мухбирига интервью берди. Қуйида суҳбатнинг “Оқ-тепа”га тегишли қисмини ўқишингиз мумкин.
- Бобур, “Оқ-тепа”га келиб қолишингиз қандай амалга ошди?
- “Пахтакор-2”нинг бош мураббийи Илҳом ака Мўминжоновнинг тавсияси билан келдим. Маъруф Зокиржонов иккимиз давралар оралиғида машғулотларга қўшилдик. Жамоанинг тоғда ташкил қилган йиғинида иштирок этдик. Ҳаракатларимиз мураббийларимизга манзур келган шекилли, Бурчмулладаги йиғиндан сўнг “Оқ-тепа”да қолишимиз аниқ бўлди.

- Клубдагилар сизни қандай қарши олишди?
- Жамоада бизни яхши кутиб олишди. Боз устига, бу ердаги болаларнинг аксарини аввалдан танирдим. Хусусан, Хислат Усмонов билан болаликдан бирга катта бўлганмиз. “Чиғатой”да ҳам бирга шуғулланганмиз. Азамат Мамажонов билан “Пахтакор-2”да бирга ўйнаганмиз. Хуллас, “Оқ-тепа”нинг ички муҳитига мослашиб олишим унчалик қийин кечгани йўқ.

- Жамоага қўшилганингизда асосий таркибда жой олишингизга ишонганмидингиз?

- “Оқ-тепа”нинг ярим ҳимоясида тажрибали ўйинчилар тўп суриши туфайли рақобат кучли эканлигини инобатга олган ҳолда бош мураббийимиз менга илк учрашувдаёқ ишонч билдиришини кутмагандим. Лекин ҳаммаси тескари бўлиб чиқди. Хурсанд бўладиган жиҳат шуки, Александр Султановичнинг ишонч сабабли ўзимга бўлган ишонч янада ортди. Машғулотларда ўз устимда ишлаб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилдим.

- “Оқ-тепа” сизга нимаси билан ёқди?
- Жамоадаги болаларнинг бир-бири билан аҳиллиги ёқди.

- Якунланган мавсум ҳақида фикрларингиз?
- Биринчи лигада илк бор ўйнадим. Бунга қадар “Пахтакор” ўринбосарлари сафида ва Эстония чемпионатида тўп сурганман. “Оқ-тепа” учун мавсумнинг иккинчи қисми яхши ўтди. 23 ўйинда мағлубият нелигини билмаган “Машъал”нинг “юришини” тўхтатганимиз эсда қоларли бўлди.

- Нега мавсумнинг сўнгги учрашувларида “Оқ-тепа”нинг ўйинида пасайиш кузатилди. Жамоа ҳатто уйдаги баҳсларда ҳам очко йўқотди?!
- Иккинчи босқич аввалида тажрибали ҳимоячилар Дониёр Усмонов ва Андрей Шашков жамоани тарк этди. Натижада таркибимиз сезиларли даражада ёшарди. Табиийки, бу ўйинимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

- Унда айтингчи, сафардаги баҳслардан ғалаба билан қайтишга нима етишмади?
- Асосий сабаб, ўйинга учрашув куни етиб боришимиз бўлса керак?! Сабаби, йўл азоби ҳар қандай кишини чарчатади. Чарчаган ҳолда майдонга чиқиб, ўз ўйинини намойиш қилиш қийин. Қолаверса, айрим беллашувларда ҳакамлар ҳам ғалабамизга тўсқинлик қилди. Оддий мисол, “Регистон” билан Самарқанддаги беллашувнинг қўшиб берилган дақиқаларида ҳакам йўқ жойдан дарвозамизга пенальти белгилади. Рақиб аъзоси жарима майдончамиз ичида сирпаниб йиқилиб тушгани учун жазоландик. Бунақаси ҳар доим ҳам учрайвермайди.


МАЪЛУМОТ УЧУН
БОБУР АБДУРАҲМОНОВ
Туғилган санаси:
19.04.1992 йил
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Биринчи мураббийлари: Ойбек Абдураҳмонов, Аҳмад Убайдуллаев
“Чиғатой” футбол мактаби тарбияланувчиси.
Тўп сурган жамоалари: “Пахтакор” (ўринбосарлар, 2009 – 2011 йиллар), ФК “Лоотус” (Эстония, 2012 йил), “Пахтакор-2” (2013 йил, биринчи давра), “Оқ-тепа” (2013 йил, иккинчи давра)
Кумири: Миржалол Қосимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика