UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  95 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  16 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими? Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими?

Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Аждарлар" таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтириш баробарида собиқ футболчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Шароф Муҳитдинов жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва назорат ўйинларида майдонга тушмоқда. Яна бир маълумот, Бобир Абдихолиқов ҳам "Насаф"га ўтишга яқин турибди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Рўзиқул Бердиев билан боғланди ва бу борада фикр олди. 

- Йиғинда қатнашаётган Шароф Муҳитдинов "Насаф"да қоладими?

- Шароф масаласида шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилди ва биз буни мамнуният билан қабул қилдик. Шароф талабларимизни яхши билади. Универсал футболчи, дея оламан. Бир нечта позицияда ўйнай олади. Бундай типдаги футболчилар бизга ҳам зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида Шароф  биз билан бирга бўлади. 

- "Насаф" яна бир собиқ футболчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди...

- Режамизда. Аниқ бўлгач батафсил маълумот берамиз. Даражамизни юқорига олиб чиқдик. Энди янада юқорига қараб юришни истаймиз. 


Рўзиқул Бердиев билан батафсил интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика