UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди? Янгиликлар

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди?

Украинанинг “Рух” клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансферини эълон қилди.

23 ёшли футболчи янги жамоасининг матбуот хизматига интервью берди: 

“Рух” таркибига қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Жамоага кўпроқ голлар уриш ва сифатли ўйин қуриш борасида ёрдамлашиш учун қўлимдан келганини қиламан. Биринчи машғулотни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳозир ажойиб ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман. Менда бошқа клублардан ҳам қулайроқ шартлар асосидаги таклифлар бор эди, аммо маблағ мен учун асосий мақсад эмас. Мен футболчи сифатида ўсишни ва Европанинг яхши чемпионатларидан бирида ўйнашни истайман. “Рух” мен учун трамплин вазифасини ўтайди. УПЛда  “Шахтёр” ва “Динамо” сингари клубларнинг ўйнаши чемпионатнинг юқори савиясидан далолат беради. 

Аввалроқ “16” рақами остида Максим Шацких тўп тепган. Шу туфайли мазкур рақамни танладим. Максим – ўзбек ва украин футболининг афсонаси. Унинг ўйинлари мени ҳар доим қойил қолдирган. Биламан, у “Рух” таркибида ҳам фаолият олиб борган эди.

Дастлаб, мослашиш жараёнидан ўтишим керак. Кейинги қадам эса кўпроқ гол уриб, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш бўлади. Мен “Шахтёр”га қарши ўйнашни истайман, улар кучли жамоа. Дебютимни интиқиб кутяпман. Бош мураббий аввало жисмоний тайёргарлигимни текшириб, кейин ўйинга чиқиш-чиқмаслигим ҳақида якуний қарорини айтар экан”.

Расмий хабар: Бобир Абдихолиқов "Рух" футболчисига айланди        

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика