Бобир Абдихолиқов: "Биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик"

Aslanov Jasurbek
17 июн 2023
Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (5:1) сўнг Бобир Абдихолиқов ушбу ўйин ҳақида фикр билдирди.

Бобир Абдихолиқов: "Ўйин бошида ўтказиб юборилган голдан сўнг вазиятни тезда ўнглашимиз мумкин эди, аммо биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда эса аксинча бўлди".

- Туркманистон билан баҳсдан сўнг футболчилар бироз бўшашгандек кўринди? 

- Ўйин старти доимо қийин бўлади, балки бироз бўшашгандирмиз, асосийси ҳаммаси яхши тугади.

- Эронга қарши бўладиган баҳс ҳақида фикрингиз?

- Эрон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири, қизиқ ўйин бўлиши аниқ.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia