Боб Брэдли АПЛ клубини бошқарадиган биринчи америкалик бўлади

Aslanov Jasurbek
3 окт 2016
Бугун "Суонси Сити" Франческо Гвидолин билан шартномани бекор қилгани ҳақида эълон қилган эдик.

"Оққушлар"нинг "Твиттер"даги расмий саҳифаси жамоани янги мураббийи Боб Брэдли бўлиши ҳақида маълум қилди. Брэдли бунгача АҚШ ва Миср терма жамоалари устози сифатида ишлаган. Боб Премьер-лига клубини бошқарган америкалик биринчи мураббий бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia