Блаттер: "ФИФАдагилар ҳисоботларни ўрганиб чиққанида, ЖЧ-2022 Қатарда ўтказилмаган бўлар эди"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2018
ФИФА собиқ раҳбари Йозеф Блаттернинг фикрича, ижро қўмитаси аъзолари ЖЧ-2022 мезбонини танлашда турнирни Қатарда ўтказиб бўлмаслик хабарларини рад этган.

ФИФА собиқ президентининг сўзларига кўра, Мишель Платини ижро қўмитаси аъзоларига босим ўтказгани ва қонунга ҳилоф келишув туфайли Қатар ЖЧ мезбонлигини қўлга киритган.

"Агар ҳисоботларни батафсил ўқиганимизда, жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилмаган бўлар эди. Қатардаги ЖЧ-2022 ва кейин содир бўлган воқеалар бир-бирига алоқадорлигини билмайман, билишни ҳам истамайман" - деб ёзади Блаттер ўзининг "Менинг ҳақиқатим" китобида. Қатар ЖЧ-2022ни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритганидан сўнг, Франция билан авиацион шартномалар учун миллиардлик шартномалар тузди.

Эслатиб ўтамиз, Йозеф Блаттер ФИФАни 17 йил давомида бошқарди. У 2015 йилдаги коррупцион можаро туфайли ўз вазифасини тарк этди ва 8 йилга футболга боғлиқ фаолиятдан четлатилди. 2016 йилнинг февралида ФИФА аппеляция қўмитаси четлатишни 6 йилгача камайтирди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times