"Бизнинг боримиз шу" - Зидан иштирокидаги матбуот анжумани
19 май 2019 18:42
Янгиликлар
"Бизнинг боримиз шу" - Зидан иштирокидаги матбуот анжумани
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бетис"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
"Энди биз кейинги мавсум ҳақида, мухлисларимизни қувонтириш борасида ўйлашимиз керак. Мавсумлар оралиғида яхши тайёрланмоқчимиз.
Жамоа борича курашади деб айта олмайман, бироқ бошидан то охиригача барча ўйинларда ғалаба учун ўйнайди.
Бу "Реал"нинг илк ёмон йили эмас. Ёмон йилдан кейин яхшиси келади. Бироқ ушбу мавсумни унутиш мумкин эмас.
Ишлар ёмон кетаётган бўлса ҳам барчасини тўғри қабул қилиш керак. Барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Бизда 11 ўйин бор эди ва уларнинг 5тасида ютиб, 4тасида мағлуб бўлдик. Бизнинг боримиз шу.
Баҳона қилмаймиз. Барчадан бирма бир кечирим сўрашга тайёрман", - деди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
00:46
3:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда? 3
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар