

Унда юртимизнинг фахрий футболчиларидан иборат ЎФА терма жамоаси ҳамда Абдураимов билан турли даврлар ва мамлакатларда фаолият олиб борган дўстларидан таркиб топган жамоа ўртасида учрашув ташкил этилди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда дўстона дуранг (3:3) қайд этилди.
















