Биринчи лига. "Пахтакор-79" назорат баҳсида "Цементчи" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
7 фев 2021
Биринчи лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Уйчи туманининг "Пахтакор-79" жамоаси бугун Қувасойнинг "Цементчи" клубига қарши назорат баҳсини ўтказди.

Уйчи туманида ташкил этилган мазкур баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Назорат баҳси.

"Пахтакор-79" - "Цеменчи" 1:1

Голлар:
Фахриёр Ўринбоев, (0:1), Омадбек Исмоилов, (1:1)

"Пахтакор-79": Жасур Турғунов, Диёрбек Ҳошимжонов, Хумоюн Фахриддинов, Санжар Тошпўлатов, Диёрбек Умаров, Миржалол Қосимов, Ҳаётбек Сотиволдиев, Умархон Насриддинов, Омадбек Исмоилов, Шоҳжаҳон Саидахмадов, Шавкат Худайберганов.

"Цементчи": Алишер Пахрутдинов, Отабек Муҳаммаджонов, Озодбек Комилов, Шоҳжаҳон Рўзиматов, Саидмуҳаммадкарим Фазлиддинов, Аброр Иномов, Ибод Абелфазов, Фахриёр Ўринбоев, Ҳошимбек Шокиров, Муҳамадиёр Хакимов.
Захира: Достонбек Авазбеков, Асадбек Мўминов, Одилжон Азимов, Хуршид Мадаминов, Шоҳжаҳон Баҳодиров, Алишер Юлдашев.


Маълумот учун, "Пахтакор-79" 9 февраль куни Суперлига вакили "Андижон" жамоаси ёшларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia