UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Тоттенхэм" йирик миқдорда қарз олди  0 23:50"Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий алмашиши мумкин!" – Шаҳбоз Беғамов  45 23:39"Футбол ретро талқинда" (51-сон)   0 23:32Иньеста: "Мукаммал футболчида Роналду ва Рамоснинг ҳам хусусиятлари бўлиши керак"  7 23:07"Ювентус" 12 июнда "Милан" билан тўқнаш келади  1 22:49"Аталанта" "Челси" футболчисини харид қилди  0 22:38"Локомотив" машғулотларга қайтди  4 22:31"Монако"га Льоренте керак  0 22:10Роберто "Барселона"ни тарк этишга тайёр, аммо "Ювентус"га ўтмайди  5 21:50Павлюченко: “Кейн ноль эди”  5 21:42"Бунёдкор"нинг икки асосий футболчиси жароҳат олган. Улар икки кундан буён машғулотларда қатнашишмаяпти  7 21:25Роналду тез югуриш учун янги усулни синаб кўрмоқда  14 21:05Ибрагимович 13 июнь куни “Ювентус”га қарши жавоб ўйинида қатнашадими?  0 20:50“Боруссия Д” спорт директори: “Тан олиш керак, энди уларга етиб бўлмайди”  2 20:35Касильяс “Олтин тўп”га лойиқ бўлган ҳамюртларини санади  5

Бир ўйин тарихи. Яна Баҳрайн, Маҳмуд Абдулраҳмоннинг зарбаси ва яна сўнгги дақиқалар қурбони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Яна Баҳрайн, Маҳмуд Абдулраҳмоннинг зарбаси ва яна сўнгги дақиқалар қурбони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси

Сир эмаски, Баҳрайн терма жамоаси биз учун тарихдаги энг ноқулай рақиблардан бири саналади.

Бу юрт вакиллари билан доим турли мусобақаларда тўқнаш келганмиз ва аксарият учрашвувлардан уларнинг қўли баланд келганини айтишимиз жоиз. Бугун лойиҳамизнинг ушбу сони орқали ЖЧ-2010 саралаш босқчичидан ўрин олган, “Пахтакор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Баҳрайн учрашуви ҳақида тўхталишни жоиз деб билдик. Зеро, мазкур баҳсда футболчиларимиз сўнги сонияларда имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Келинг дастлаб Баҳрайн билан кечган аввалги учрашувларни натижаларига назар солсак. 2004 йилги Осиё кубогининг чорак финалида Баҳрайнга пенальтилар сериясида енгилган эдик, Аъло Хубайлнинг дарвозамизга урган икки голи ёдингизда бўлса керага. Кейингиси эса энг аламли си, ЖЧ-2006 плей-оффида ҳакам ва ФИФАнинг нохолис қарорлари сабаб уларга яна кейинги босқич эшикларини очиб бердик. 2010 йилги Мундиал саралашида эса термамизнинг йўллари учинчи бор Баҳрайн билан кесишаётганди. Қайсидир маънода улар билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор эди десак нотўғри бўлмайди.



Тошкентда Австралиядан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган Рауф Инилеевнинг ўрнига, унинг ёрдамчиси ва мураббийликда тажрибасини ошириб бораётган Миржалол Қосимов тайинланади. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак миллий жамоамиз Инилеев қўл остидаги сўнги бешта учрашувда умуман гол ура олмаганини кўришимиз мумкин. Ўшанда янги мураббий олиб келинса бўлардик-у дерсиз. Футболимиз раҳбарлари саралашнинг ўртасида четдан бошқа бир мураббийни олиб келишни жоиз деб билишмайди, боз устига у келган тақдирда ҳам футболчиларни яхши билмасди, ўз услубини сингдиришига эса вақт кетарди. Бизни олдимизда эса кутишга ортиқча фурсат йўқ эди. Шундоқ ҳам стартдаги икки мағлубиятдан сўнг гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолгандик.

Япония сафаридан дуранг билан қайтган Қосимов бошчилигидаги термамиз ўзининг биринчи очкосини ишлаганди. Шу боисдан галдаги баҳсга футболчиларимиз пухта тайёргарлик кўришди, БААда ўқув-машғулот йиғинини олиб боришди. У ерда дастлаб Осиё кубоги-2011 саралашидан ўрин олган БАА билан ўйинда иштирок этиб ортга кичик (1:0) ҳисобида ғалаба билан қайтишган бўлса, Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида муроса кўчасини танлашди. Бу эса уларга Баҳрайн билан беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтади дейишимиз мумкин. Қосимов мураббийга айлангач бир қатор футболчилар маълум сабабларга кўра таркибдан тушиб қолди, Азиз Ҳайдаров, Илҳом Суюнов ва бошқалар. Узоқ вақтдан сўнг эса Элдор Магдеев яна таклиф қилинди. Гарчи, бу пайтга келиб Баҳрайнда Таълал Юсуф ёки Аъло Ҳубайл каби футболчилар бўлмасада қитъада ўз даражасини сақлаб қолганди.



11 февраль куни ушбу ўйинни томоша қилиш учун кўплаб мухлислар ташриф буюришди, 30000дан ошиқ одам стадионда футболчиларни тинмай олқишлаб туришди. Баҳрайнликлар билан ўйинда термамизни ғалабадан бошқаси жарга етакларди. Шу боисдан одатдагидек майдонда дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишди ва бир қанча хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Афтидан натижа дурангга қараб кетаётгандек кўринганди. Бироқ, малайзиялик ҳакам Субҳиддин Солиҳнинг асосий вақтга қўшиб берган дақиқасида рақиб футболчилари жарима зарбаси ишлашни уддасидан чиқишди. Тўп ёнига яқинлашган Маҳмуд Абдулраҳмон кучли зарба билан Нестеров турган дарвозани ишғол қилади - 0:1. Яна одатдагидек терма жамоамиз сўни сониялар қурбони бўлди. Бу ҳолат бугунга қадар жамоамиз иштирокидаги айрим баҳсларда кузатилаётгани ачинарлидир. Манамадаги жавоб ўйинида ҳам айнан Маҳмуд Абдулраҳмоннинг ягона голи рақибнинг ғалабасини таъминлади.

Кейинги турда ўз майдонимизда Қатарни таслим қилган бўлсакда, қолган учта учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олмай жуда хунук тарзда иштирокимизни якунлагандик. Жанубий Африка эса бизга узоқлик қилганди.




ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

Ўзбекистон – Баҳрайн – 0:1

11.02.2009. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 30000 томошабин.

Бош ҳакам:
Субҳиддин Солиҳ (Малайзия).

Гол: Маҳмуд Абдулраҳмон 90+4.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Саҳоб Жўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Анвар Ғофуров, Сервер Жепаров, Жасур Ҳасанов (Виталий Денисов, 59) Одил Аҳмедов, Элдор Магдеев, Темур Кападзе (Максим Шацких, 55), Фарҳод Тожиев (Анвар Солиев, 69).

Бош мураббий: Миржалол Қосимов.






Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Учрашув расмларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

+7   
20 май 14:10:25
sharipov odil
Шу жарима тепилишига анзур исмоилов сабабчи бўлганди, бекордан бекорга уларни ўйинчисини йиқитиб... Ўшанда роса " илиқ" фикрлар билан сийлагандим уни. Нима қиласан йиқитиб ўйин тугаятган бир пайтда, рақиб ўйинчиси хавфли зонада хам эмасди. Э хуллас ўша гап...
+6   
20 май 13:45:48
TOMJIQ_OLOT
Ушбу ўйиндан бир кун олдин "Пахтакор" стадионини айнае мана шу гол ўтказилган дарвозаси ёнида қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинади. Бироқ, Нестеров мана шу сўйилган қўйнинг қонини ўз бутсасига ҳам суртиб қўяди. Бу эса дуруст эмас... Афсуски, айнан ғалаба келтирувчи гол ҳам шу дарвозага киритилади... Нақадар аламли ҳол... Эссиз, қўйда нима айб эди? Аслида майдондаги 11 та қўйни яхши "тарбиялаш" керак эди... Бу факт! Футболчилар яхши билишади бу аламли воқеани.
+5   
20 май 16:48:01
Ózga sayyoralik
Biznikilar ózi sónggi daqiqalarda "yeb" órgangan, bu odat bizni futbolimizga tekkan kasallik!

Doim sónggi daqiqalarda raqib foydasiga yo penalti sovg'a qilishadi, yo jarima zarbasi sovg'a qilishadi, yo ózlariga ózlari gol urishadi... Xuddi hammasini ATAYLAB qilayotgandek!
+5   
20 май 15:07:50
zek
Silaga tekin maslaxat yana va yana qayta va qayta aytaman ichki raqobatti kuchaytirish kerak paxtakorni emas xato qilgan xakamlani kamida 1 yilga chetlatish kerak bir oygamas jarima bn urtoq ermatip anavi diyor uzicha adolat shaffof deb jar soladi kurmadim adolatam shaffoflikam kurmadim boshqa klubda kuchlik uyinchi chiqsa chetka sotish kerak paxtakorri zaxirasigamas vilouat klublariga etbor berish kerak lokomotiv bn paxtakorgamas sharxlashni xayrilla xamidov bn davron fayziyevga berish kerak robinzonlargamas adolatlik sharxlash kerak bir tomon buvolmasdan
+4   
20 май 17:00:52
Ózga sayyoralik
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ушбу ўйиндан бир кун олдин "Пахтакор" стадионини айнае мана шу гол ўтказилган дарвозаси ёнида қўй сўйилиб, Қуръон тиловат қилинади. Бироқ, Нестеров мана шу сўйилган қўйнинг қонини ўз бутсасига ҳам суртиб қўяди. Бу эса дуруст эмас... Афсуски, айнан ғалаба келтирувчи гол ҳам шу дарвозага киритилади... Нақадар аламли ҳол... Эссиз, қўйда нима айб эди? Аслида майдондаги 11 та қўйни яхши "тарбиялаш" керак эди... Бу факт! Футболчилар яхши билишади бу аламли воқеани.
Qóy sóyish bu aslida shunchaki óylab topilgan irim, lekin bunday irimlar aslida hech narsani hal qilmaydi. Cheran bergan intervyusida aytgandi-ku: Ózbeklar yutsa ham qóy sóyishadi, yutqizsa ham qóy sóyishadi deb, óylab qarasangiz bunday ishlar juda kulgili holat.

Ex aslida qóy sóyish bilan ish bitaverganida...

Har holda Yaponlar, Kareyslar qóy sóyish orqali JCHga chiqib yurishmagandir yoki Braziliyaliklar, Germaniyaliklar, Italiyaliklar qóy sóyish orqali bir necha marotaba Jahon chempioni bólishmagandir!

Orzuga erishish uchun har xil irimlar qilavermasdan faqat HARAKAT qilish kerak deb óyliyman!
+2   
20 май 18:19:10
piramida
Қосимов ва Нестеровни мухлисларига салом...
+1   
20 май 15:06:47
Man untd....
Бахрайнни хозирхам ютиш қийин, айрим тж лар бизни номи бн ютиб кетади масалан эрон, бизникилар эрон бн ўйинда роса хаяжонланаверади.
+1   
20 май 12:49:53
Bahodir
Гол урилган вактдаги тепадаги секундомерга каранглар
Шунчалик хам буладими
   
21 май 05:04:15
Абдуллох
piramida фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қосимов ва Нестеровни мухлисларига салом...
Ва алайкум ассалом.
   
20 май 14:49:53
bekxem_23
Shu õyinni stadionni õzida kõrgandim, yomon alam qigandi((
   
20 май 13:35:00
Doktor Haus
Qo'lini yoqasiga qo'yib yomon izdevarsiya qilgandi Nesterevni xuddi veshilkaga ilib qo'ydim deganday Abdulrahmon havo -5 arablar qizarib ketgan lekin vatan uchun qanday yugurgandi ya
   
20 май 13:20:08
Baxtruz_2020
Бабаян хат йозган к,айта уйин утказилган ва ютказган Никенбаев хат Билан фифага чикишни тавсия килганлардан бири булган












   
20 май 13:15:54
Baxtruz_2020
Бабаян хат йозган к,айта уйин утказишга ва ютказган
   
20 май 12:51:47
Prso 93
Boʻb turadi!
   
20 май 12:38:40
Man_Utd Norin
Yurakni siqib hamma tarixiy o'yinlar alamli mag'lubiyat
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг