UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Туркия. "Ризеспор" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳусниддин Алиқулов узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди!  1 00:07Кевин де Брюйне ёзда Саудия Арабистони клубларининг асосий нишонига айланади  0 23:46"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"  1 23:03Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:30Хаби Алонсо ўзини "Мюнхендаги тартибсизлик" ичига ташламоқчи эмас  3 22:09Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди  4 21:45Ўзбекистон аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2026 мусобақаси мезбонлиги учун курашдан чиқди. Турнирни ким қабул қилиши аниқ  0 21:24ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!  76 20:53"Реал Мадрид" футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди  1 20:31Қозоғистонлик футболчи ўзига "Реал" томонидан қизиқиш ҳақида гапирди  3 20:1019 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди  0 19:50Ла Лиганинг бошқа бир клуби Кепани Испанияда олиб қолмоқчи  2 19:35МЮ ёзда "катта тозалаш" қилади  6 19:15Кубо Мбаппе ҳақида бир қизиқ фактни ошкор қилди  7 19:09МЮ мухлислари учун ёмон хабар. Хойлунд жароҳат олди  3

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. Абрамов "Локомотив" билан илк совринини ютган оқшомни эслаймиз Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финаллари тарихидан. Абрамов "Локомотив" билан илк совринини ютган оқшомни эслаймиз

Ўзбекистон кубоги финалларини ёдга олишда давом этамиз.

2014 йилги Ўзбекистон кубоги финалида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари соврин учун беллашишган. 

Биласиз, одатда финаллар, марказий ва ҳал қилувчи учрашувлар пойтахтда ўтказиларди. Лекин, бу сафар ПФЛ ўзининг анъанасидан воз кечган ҳолда мамлакат кубоги финали мезбонлигини Олмалиқ шаҳрига ишониб топширади. Умумий ҳисобда АГМК жамоасининг уй стадиони шу йили иккинчи бор катта учрашувни ўзида қабул қилаётганди. Бириниси май ойида Уммонга қарши ўртоқлик ўйини эди. Якуний ҳал қилувчи паллагача “Бунёдкор” “Насаф”ни, “Локо” эса “шерлар”ни турнирдан чиқариб юборгани эътиборга моликдир. Мутасаддилар финални бошқариш учун одатдагидек Равшан Эрматовни эмас, балки четдан яъни кореялик таниқли ҳакам Ким Донг Жинни таклиф қилишади.



Баҳснинг аҳамияти ниҳоятда юқори саналарди. Боиси, “Локомотив” чемпионлик йўлида “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйган, “Бунёдкор” эса тарихидаги энг ёмон кўрсатгич тўртинчи ўринга тушиб совриндорлар қаторидан жой ололмаганди. Шунинг учун иккала жамоа мураббийлари бор эътиборларини финалга қаратишганди. Беллашувни кузатиш учун шу куни кўплаб мухлислар, футболимиз раҳбарлари ва таниқли шахслар ташриф буюрганди. Улар орасида сербиялик машҳур мутахассис Бора Милутинович ҳам борлиги ниманидир англатарди. Аниқ маълумот эмаску, лекин ўша пайтларда терма жамоамиз ва Миржалол Қосимовга хориждан маслаҳатчи мураббий келаётгани ҳақила хабарлар бонг урарди. Бу афтидан Милутинович деган тахминлар ҳам пайдо бўлганди. Бироқ, мураббий баҳсдан сўнг бу маълумотларни инкор қилди.

- Ўзбекистон терма жамоаси сизни 2014 йилда мураббийлик лавозимига таклиф этган экан? Сизда Ўзбекистондан таклиф бўлганми?

- Билмадим, биз ҳеч қачон бу ҳақида гаплашмаганмиз. Мен Тошкентда бўлганман ва шаҳрингизда сайр қилганман. Тошкентдаги иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларга бағишланган ҳайкални ҳали ҳам эслайман.

- Яъни, сизда ҳеч қачон Ўзбекистондан таклиф бўлмаган. 2014 йилда кўпчилик терма жамоамиз мураббийи бўлишингизни кутган эди?

- Йўқ, таклиф бўлмаган, лекин мен ҳам кутган эдим (кулади).

Финалда фаворит ва устунлик бироз бўлсада Абрамов шогирдлари томонида эди. Иккинчи даврада бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар Гейнрих, Муллажанов, Раҳматуллаев, Шоғуломов кабилар билан кучайган “темирйўлчилар”дан раҳбарият чемпионликни кутганди. “Бунёдкор” эса Сергей Лушан келгач кўпроқ ёшларга таянадиган бўлди. Бунинг натижасида Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоевлар катта футболда дебют қилишди. Лекин, клубдаги айрим футболчилар ўшанда Лушаннинг ишидан ва муносабатидан норозилиги ҳақида эшитгандик.



Ички муҳит яхши эмаслиги ҳақида Олександр Пишур Украина нашрига берган интервьюсида таъкидлаганди. Мухлисларнинг умиди эса таркибдаги ягона юлдуз Сардор Рашидовдан эди. Шу куни уни рақиб сафидан икки футболчи қўриқлаб юрган, имконият бермаганди. Беллашув тенгма-тенг курашлар остида кечарди, Гейнрихни эса ҳимоячилар кўздан қочириб юбормасликга ҳаракат қиларди. Лушан таркибда ўзгаришлар қилиш мақсадида ўзининг шогирдлари Комилов, Ҳамдамов, Ўринбоевларни тушириб бурилиш ясамоқчилигини сезиш қийин эмасди. Улар кутилганидек ўйинни кучайтира олмайдилар. Абрамов эса бу борада шошилмайди. Рақибни кучидан ва таклиф қилаётган ўйинидан келиб чиқиб иш тутади. Асосий бўлимларда иккита ўзгаришдан фойдаланган Абрамов, овертаймларда Марат Бикмаевни захира қуроли сифатида ташлайди. Айнан Бикмаев тўпга илк бор тегинишида Ҳасановга ажойиб пас узатади, Жасур дарвозабон билан бирга бир вазиятда тўпни дарвозага жойлаб қўяди - 0:1. "Бунёдкор" қолган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади, лекин "поезд" кетиб бўлганди. 

"Локомотив" ўз тарихида илк бор мамлакат кубогини қўлга киритади, “Бунёдкор” эса ўз тарихида учинчи бор финалда кубокни қўлдан бой беради.



Ўзбекистон кубоги-2014. Финал.
“Бунёдкор” – “Локомотив” – 0:1
12.11.2014. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 8057 томошабин.
Бош ҳакам
: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).
Гол: Жасур Ҳасанов 106.
Четлатиш: Жасур Ҳасанов 119.
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Иван Милошевич, Акмал Шораҳмедов (Акром Комилов, 46), Олег Зотеев (Достонбек Ҳамдамов, 101), Анвар Ғофуров, Хайрулло Каримов, Самир Бекрич, Сато Минори, Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Воҳид Шодиев (Забихилло Ўринбоев, 74).
Бош мураббий: Сергей Лушчан.
“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Шавкат Муллажонов (Иброҳим Раҳимов 61), Садриддин Абдуллаев (Жасур Ҳасанов), Фозил Мусаев, Дилшод Раҳматуллаев, Лутфулла Тўраев, Алишер Шоғуломов (Марат Бикмаев 106), Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вадим Абрамов.





Абдулазиз Искандаров тайёрлади 

Учрашув фотоларини тақдим этгани учун ЎФА фотографи Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдирамиз.


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика