UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Аббос Элмуродов: "2021 йилги Жаҳон чемпионатида ёш ва тажрибасиз эдим. Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиалда энг яхши ўйинимни намойиш этаман"  0 15:22Лаутаро Месси унга пенальтини бергани ҳақида: "Месси майдонда ва унинг ташқарисида буюк инсон"  6 15:08"Аталанта" "Милан" футболчисини сотиб олди  0 14:34Модрич Мбаппенинг гапларига қўшилмади  8 13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  4 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  3 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  80 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  8 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  8 09:49Ўртоқлик ўйини. Аргентина йирик ғалабани қўлга киритди. Месси дубль ва ассист қайд этди  5 09:23«Реал Мадрид» Лунинга ультиматум қўйди  3 08:56МЮ 70 миллион фунтга баҳоланган футболчига «арзимаган» пул таклиф қилди  6 08:29Евро-2024. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун) Янгиликлар

Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)

Уругвайликнинг "Энфилд"даги муаммолари ҳақида гаплашамиз.

"Ливерпуль" ҳар қандай ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга қодир бўлган клублар қаторига кирмайди. Аммо, "қизиллар" вақти-вақти билан яхшигина катта трансферларни амалга ошириб туришади. Мерсисайдликлар тез-тез янги ўйинчилар билан адашмаган бўлишади, аммо бошқа инглиз клублари каби шошқалоқ қарор қабул қилиши ҳам мумкин. Ҳозирча ҳамма "Ливерпуль"нинг асосий юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг келажагини муҳокама қилаётган экан, "қизиллар"да бошқа футболчи билан боғлиқ яна бир муҳим савол пайдо бўлди. Унинг шартномаси яна 4 йилга мўлжалланган бўлса ҳам, аслида барчаси оддий эмас.

Мерсисайдликларни 2022 йилнинг ёзида Садио Мане тарк этди. Катта ҳужумкор трио сенегаллик "Бавария"га ўтганидан сўнг барбод бўлди. "Ливерпуль" бундай ўйинчи кетганидан сўнг ҳужумини мустаҳкамлаши керак эди. "Қизиллар" Дарвин Нуньес танловида қолишди. "Бенфика"нинг ёш форварди Португалия чемпионатида 26та гол урган ҳолда жуда яхши мавсум ўтказганди. Табиийки, топ клублар бундай футболчига эътибор қаратишди. Аммо, барча ҳам "бургутлар" билан музокараларга киришишга шошишмади. Биринчидан, уларнинг ўз ўйинчиларини жуда юқори баҳолаши маълум. Иккинчидан, уругвайлик фақатгина битта яхши мавсум ўтказди.



Мерсисайдликлар таваккал қилишди. "Энфилд"да ёш ва энергияга тўла ҳужумчи билан шартнома имзолаш тўғри ғоя бўлади деб ҳисоблашди. У тўғридан-тўғри Маненинг ўринбосар эмасди, аммо янги ўйинчи келганидан бир йил ўтиб клубни тарк этган Роберто Фирминонинг ўрнини эгаллаши керак эди. "Ливерпуль" Нуньес учун 85 млн евро тўлаган ҳолда, уни клуб тарихидаги энг қиммат ўйинчига айлантирди. Албатта, "Бенфика"даги ёрқин мавсум ва "Энфилд"даги шов-шувли ўтишдан сўнг йигитчага катта эътибор қаратилди. Босим ҳам шундай эди. Улкан пуллар тўланадиган форварддан табиийки голлар кутишади.

Даврин АПЛдаги жуда яхши дебют қилди. У мавсумдаги илк ўйинидаёқ "Фулхэм"га қарши майдонда атиги 39 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол ва битта ассистга эришди. Аммо, у кейинги ўйинда қизил карточка олди ва учта баҳсни ўтказиб юборди. Майдонга қайтган Нуньес "Арсенал", "Вест Хэм", "Саутгемптон" ва "Ньюкасл"га қарши муҳим голларни урди, аммо буни мунтазам қилмади. АПЛдаги юқори бўлмаган самарадорлик у тўртта ўйинда кетма-кет гол урган Чемпионлар лигаси билан ёпилиб кетди. Умуман олганда, ҳужумчи бутун мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда 15та гол урди.

Аммо, АПЛдаги 9та гол – 85 млн евролик ўйинчи учун кам. Буни барча тушунди, шу сабаб Давринга кўпроқ босимлар ўтказилиши бошланди. Аммо, илк мавсум ўйинчини кўчиб келиши ва адаптацияни таъкидлаган ҳолда, уни қўллаб юбориш мумкин эди, эндиликда ундан иккинчи мавсумда катта ўзгаришни кутишди. Бу рўй бермади. Бошқа томондан, самарадорлик жиҳатдан. Даврин ҳақиқатдан ҳам биринчидан кўра иккинчи мавсумни яхшироқ ўтказмоқда. У АПЛдаги 11тўп киритди – бу ўтган йилгидан 2 карра кўпроқ. Аммо, бу кам, ҳатто дарвозага тез-тез зарба бериши ва мўлжалдан кўп адашишини ҳисобга олганда ҳам.



Нуньеснинг жорий мавсумдаги реализацияси 10%дан бироз ошиқроқни ташкил этади (11,11). Бу топ клуб форварди учун ақл бовар қилмас даражада, бундан ташқари мавсумнинг катта қисмида чемпионлик учун курашадиган жамоа учун кам. Ҳатто Хосеп Гвардиола айтганидек, айнан ёмон реализация "Ливерпуль"нинг ҳеч нарсага даъвогарлик қила олмаганининг асосий сабаби. Бунда фақат Дарвин айбдор эмас, аммо у жамоада энг кўп дарвоза томон зарба беради.У жорий мавсум АПЛда 106та зарба берди ва атиги 11таси дарвоза тўридан жой олди. Футболчи бир йил олдин 85та зарбадан 9та гол урган. Уругвайлик ўзининг "Бенфика"даги юлдузли мавсумида шунча зарба бериб, 26та тўп киритган.

Нуньес жорий мавсум АПЛда 27та эҳтимолий голли вазиятдан фойдалана олмади. Ундан кўп фақатгина "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холандда (32). Аммо, норвегиялик 27та тўп киритган ва лигадаги энг яхшиси ҳисобланади, унинг жамоаси эса чемпионга айланди. Икки ўйинчи ҳам АПЛга бир вақтда келган бўлса ҳам, Нуньеснинг ишлари анча ёмон, Холанд учун эса 25 миллион кам тўлашган. Уругвайлик икки мавсумда жами 191та зарба бериб, 20та тўп киритди. Барча турнирларда эса 281та зарбадан 33та гол. Нуньес шунингдек лигада ҳаммадан кўп офсайдга тушиб қолади, бу кўрсаткич жорий мавсумда 32та.

Аммо, барчаси фақатгина ёмон бўлиши мумкинмас. Ижобий тарафлари ҳам бўлиши керак. Улар бор. Дарвин яхши ассистент. У жорий мавсум АПЛда 8та ассист қайд этди. Бу ассист бўйича яхши кўрсаткич ва бу унинг бутун фаолиятидаги энг яхши иккинчи кўрсаткичдир. У 90 дақиқада ўртача 0,36 ассист бермоқда, ёмон эмас. Шунингдек, Нуньесда Салоҳ билан яхши боғлам юзага келган. У саккизта ассистидан бештасини мисрликка берган. Агар икки ўйинчи ҳам "Энфилд"да қолса, бу келажакда фойдали бўлиши мумкин. Мисрлик билан барчаси аниқ эмас, уругвайлик билан ҳам.



"Ливерпуль"нинг бир йўла бир неча собиқ ўйинчилари "қизиллар"ни Дарвин билан ҳамкорликни қилишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги ёки йўқлигини кўриб чиқишга чақиришди. Буни тушуниш мумкин. У 2 мавсумда ўзи учун тўланган пулнинг ярмини ҳам оқламади. Шу ўринда савол туғилади, мерсисайдликлар бундай ҳолатда ўйинчини яхши пулга сота олишадими? Эҳтимол Нуньесга яна бир имконият бериш керакдир. "Ливерпуль"нинг кейинги мураббийи ёшларни севадиган ва улар билан ишлашни биладиган Арне Слотдир. Эҳтимол бундан нимадир чиқар.

Давриннинг вазияти "Бенфика"даги битта ажойиб мавсумдан сўнг "Атлетико"га йўл ола билган, аммо аслида катта танқидлардан ташқари ҳеч нарса ўхшамаган бошқа йигитни эслатмоқда. Португалия лигасидаги битта яхши мавсум топ клубга ўтиш учун етарли бўлиши мумкин. Аммо, вақт кўрсатганидек, бу бундай клубда мустаҳкам қолиш учун ҳеч қандай кафолат йўқлигини кўрсатмоқда. Шу билан, Слотнинг келиши уругвайликни умидлантириши керак. Мутахассис "Фейеноорд"да деярли голларсиз бўлган форвард Сантьяго Хименес билан шартнома имзолади, у ҳозирда жамоанинг энг яхши тўпурари. Аммо, Дарвин барчасини ўз қўлига олиши керак. Вақт унга қарши ишламоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
22 май 11:45:14
Liverpool__ynwa
Nunus yaxshi xujumchi omad.
   
22 май 15:44:11
ArsaBarsa
Yaxshi futbolchi. Keyingi yiil o'z o'yinini topadi. O'yini ham zo'r aslida faqat yakuniy nuqtaga kelganda omad ham yuz o'giryaptida
   
22 май 13:49:49
Javlon Samarqand
Яхши уйиинчи яна бир мавсум имконият бериш керак
   
22 май 12:49:40
Odilbek77
Nunesga yana imkon bersa yaxshi boʻladi deb oʻylayman. Biroz adashmaganida (toʻsin va ustunlar) gollari soni Hollandnikidan ancha koʻp boʻlardi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика