Биласизми? "Нефтчи"даги япониялик футболчи Ўзбекистонга визасиз келди ФОТО + ВИДЕО
14 фев 2018 12:41
Янгиликлар
Биласизми? "Нефтчи"даги япониялик футболчи Ўзбекистонга визасиз келди ФОТО + ВИДЕО
Жамоа сафида япониялик Ю Кубоки кўрикдан ўтмоқда. Қизиғи, ушбу футболчи Ўзбекистонга визасиз келган биринчи японияликка айланди.
11 февраль куни келган япониялик спортчини Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов кутиб олди.
Қўмита раиси Ю Кубокига миллий сувенирлар ва махсус совғаларни топширди.
Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади. Унга мувофиқ, 2018 йилнинг 10 февралидан эътиборан Туркия, Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Индонезия, Сингапур ва Исроил фуқароларига 30 кун давомида мамлакат ҳудудида визасиз ҳаракатланиш имкони тақдим этилади. Бундан ташқари, яна кўплаб мамлакатлар фуқаролари учун виза режими соддалаштирилди.
TAS-IX Эмас
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар