"Реал" Бэйл борасида якуний қарорни қабул қилди
27 мар 2019 11:44
Янгиликлар
"Реал" Бэйл борасида якуний қарорни қабул қилди
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг жамоадаги тақдири деярли ҳал бўлди.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ва жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан футболчини сотиб юборишга қарор қилишди. Футболчининг хоҳишидан қатъий назар қарор ўзгармайди.
"Реал" Бэйл трансферидан катта маблағ ишлаб, бу пулларни бошқа футболчилар харид қилишга сарфламоқчи. Бироқ ҳозирча на Бэйл ва на унинг агенти бу ҳақида клубдан маълумот олгани йўқ.
29 ёшли Бэйл 2013 йилнинг ёзида 101 млн. евро эвазига "Тоттенхэм"дан "Реал"га ўтган эди. Жорий мавсум у ЛаЛиганинг 22та учрашувида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 2та голли пас берди.
Фикрлар