Бэйл нега Audi Cupда иштирок этмаяпти. Зидан бунга жавоб берди
31 июл 2019 11:17
Янгиликлар
Бэйл нега Audi Cupда иштирок этмаяпти. Зидан бунга жавоб берди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "қаймоқранглилар"нинг Audi Cup турниридаги қайдномасидан нега Гарет Бэйл ўрин олмаганлигини айтиб ўтди.
"Сизни Бэйл қизиқтирмоқдами, қани у? У биз билан учиб келмади, чунки Бэйл ҳозир формадамас. Биз шифокорлар билан маслаҳатлашдик ва уни Мадридда қолдиришга қарор қилдик. Энди у базада шуғулланади. Бу қарор мураббий, Гарет ва шифокорлар билан бирга қабул қилинган", - дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, бош мураббий Зидан Бэйлни очиқчасига жамоасида кўришни хоҳламаётганлигини айтган эди.
Олдинроқ, Бэйл уни Хитойга сотишмагани учун мусобақага боришни ўзи рад этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳам янграган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар