Бету: "Бу биз учун жудаям муҳим кун"

Aziz Tukhtamuradov
15 май 2014
«Севилья» дарвозабони Бету Европа Лигаси финалида «Бенфика» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бундай финал ҳақида фақатгина орзу қилиш мумкин эди. "Севилья" учун барчаси кўнгилдагидек кечди.

Ушбу ғалабани отамга бағишлайман. Ишончим комилки, у мен билан фахрланади.

Финал йўлида кўп ишларни амалга оширдик. Бирлаша олишни уддасидан чиқдик. Бу биз учун жудаям муҳим кун", - дейди Бету.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru