"Бетис" Старрижни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
21 фев 2019
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дэниел Старриж фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли форвард хизматига "Бетис" қизиқиш билдирмоқда. Испания клуби футболчи билан жорий мавсум охирида шартнома тузмоқчи. Старриж "Бетис"га текинга ўтиши мумкин, чунки ўйинчининг инглиз клуби билан битими ёзда якунига етади.

Олдинроқ, Старрижга "Тоттенхэм" қизиқаётгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football